ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бирлашган миллатлар ташкилоти қатор ташкилотга аъзо мамлакатларнинг пандемия даврида мигрантлар учун пул жўнатиш шароитларини енгиллаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Ташкилот меҳнат мигрантлари учун молиявий юкламани камайтириш ва улар учун ватанига пул жўнатишни бепул қилиш зарур деб ҳисоблайди. Зеро, улар транзакция учун тўлаётган фоизлари, айниқса, пандемия шароитида оғирлик қилади.
БМТ пўл ўтказмалари ҳажмининг камайиши қашшоқ давлатлар иқтисодётига катта таъсир кўрсатишидан хавотир олмоқда. Улар шундоқ ҳам пандемиядан зарар кўрмоқда.
БМТнинг Инвестициялар ва ривожланиш жамғармаси ижрочи котиби Жудит Карл коронавирус пандемияси туфайли кўплаб мигрантлар ишсиз қолганини таъкидлаган. Ишлаётган мигрантлар эса уйларига пул жўнатишга қийналмоқда, чунки карантин чекловлари натижасида аксарият хизматлар тўлиқ фаолият юритмаяпти. У ҳозир меҳнат бозорига таъсир ўтказиш қийин, лекин пул ўтказиш шароитларини яхшиласа бўлади деб ҳисоблайди.
Аввалига ушбу ташаббус Британия ва Швейцариядан чиқди, кейин уни халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки ва БМТ таркибидаги бир қатор муассасалар қўллаб-қувватлади. Асосий мақсад – ривожланаётган мамлакатларга молиявий оқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш.