Афғонистон президенти толибларнинг ўт очишни тўхтатиш қарорини олқишлади

© Sputnik / Алексей ВитвицкийПрезидент Афганистана Ашраф Гани
Президент Афганистана Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Tolo News телеканали “Толибон”* Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 3 кунга ўт очишни тўхтатишини эълон қилгани ҳақида хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон”* ҳаракатининг Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 3 кун ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини олқишлади. Тегишли баёнот давлат раҳбарининг Twitter саҳифасига жойланган.

Колючая проволока по периметру тюрьмы - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда юз нафар “Толибон” аъзолари қамоқдан озод қилинди

“Мен “Толибон”нинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қарорини олқишлайман. <...>  Бош қўмондон сифатида, мен Афғонистон Қуролли кучларига уч кунлик ярашувга риоя қилишни ва ҳужум қилинган тақдирдагина ҳимояланишни буюрдим”, - дея ёзган Ғани.

Шунингдек, у батафсил маълумот якшанба куни сўзлайдиган нутқида эълон қилинишини қўшимча қилган.

Аввалроқ Tolo News телеканали толибларнинг баёнотига таянган ҳолда улар Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 3 кунга ўт очишни тўхтатишни эълон қилишгани ҳақида хабар қилган эди.

* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Янгиликлар лентаси
0