Жума шаҳрига кириш вақтинчалик тўхтатилди

© © SputnikПограничный пункт, архивное фото
Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пастдарғом тумани Жума шаҳрига кириш ва шаҳар ичидаги бир неча кўчалар бўйлаб ҳаракатланиш таъқиқланди.

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Самарқанд вилоятидаги Жума шаҳри кириш йўли ҳамда шаҳар ичидаги бир неча кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақида Пастдарғом тумани ҳокимлиги хабарида айтиб ўтилган. 

Пастдарғом тумани аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг туман ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими Ш.Худайбердиевнинг фармойишига билан 21 май куни соат 19:00 дан бошлаб, Жума шаҳрига туманнинг бошқа ҳудудларидан кириб келаётган автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг қуйидаги йўналишлар бўйича ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади.

  • 4Р-46а автомобиль йўлининг 1-километри, Жума шаҳрига кириш йўли;
    Жума шаҳар Ҳавузак маҳалласи Камалак кўчаси йўли;
  • 4К-547 автомобиль йўлининг Жума шаҳар Ш.Рашидов маҳалласи М.Шарапов ва Бўстон кўчаларига кириш йўли;
  • Самарқанд – Жума - Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 24-клометри, Жума шаҳрига кириш йўли;
  • Самарқанд – Жума - Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 25-клометри, Жума шаҳар Буюк Турон кўчасига кириш йўли;

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳри ҳозирча "қизил" мақомда қолмоқда. Яқинда шағар тез тиббий ёрдам марказида коронавирус ҳолати аниқланиб марказ карантинга ёпилган эди. 

Ундан ташқари бироз олдин Оқдарё туманида тиббиёт бўлими бошлиғи коронавирус инфекцияси юқтирганини ва белгиланган тартибда даволанмагани туфайли оила аъзолари ва беморлар орасида яна 34 кишига ушбу касалликни юқтиргани аниқланган эди.  

Янгиликлар лентаси
0