ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. UzAuto Motors муддатли тўлов эвазига автомобил сотиб олиш учун акция эълон қилди.
"Автомобил қийматининг 40%дан 70%гача бошида тўлаб қолган қисмини 12-36 ой ичида ойма-ой тўлаб бориш эвазига харид қилиш мумкин. Акция амал қилиш муддати 2020 йил 1 июнгача", - дейилган хабарда.
Акция доирасида қуйидаги автомобилларни харид қилиш мумкин:
- Spark MT/АТ — 2,0 млн сўмдан (12/18 ой)
- Nexia AT — 2,6 млн сўмдан (12/18 ой)
- Tracker MT/AT — 3,8 млн сўмдан (18/30/36 ой)
- Malibu 1,5 Turbo — 5,6 млн сўмдан (18/30/36 ой)
- Trailblaizer — 4,9 млн. сўмдан (24/36 ой)
Хабарда шунингдек, ойма-ой тўланадиган маблағ миқдори бошланғич тўлов ҳажми ҳамда муддатли тўлов даврига қараб ўзгариб бориши ва ушбу акция ҳам жисмоний ҳам юридик шахслар учун амал қилиши айтиб ўтилган.