Қўшхотинликка рухсат берилгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

© JOHANNES EISELE / AFPСупружеская пара
Супружеская пара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда аҳоли сонини кўпайтириш мақсадида иккинчи хотинга уйланишга рухсат берилгани ҳақида хабар тарқалди. Бу кўпчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Давлат хизматлари агентлиги тизимига кирувчи ФҲДЁ интернетдаги хабарларга расмий муносабат билдирди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 10 апрелдан Ўзбекистонда иккинчи хотинга уйланишга расман рухсат берилгани ва ушбу қарор аҳоли сони кўпайтириш мақсадида қабул қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Давлат хизматлари агентлиги хабарида қайд этилишича, Ўзбекистон ЖКнинг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш —БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

“Бундан ташқари, Оила кодексининг 16-моддасига асосан никоҳ тузишга лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида йўл қўйилмайди”, - дейилган хабарда.

Агентлик қўшхотинлик тўғрисида ҳеч қанақа қарор қабул қилинмаганини таъкидлаган.

“Маълумот тариқасида, Ўзбекистонда ҳозирги кунда демографик кўрсаткич билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бир йилда ўртача 750-800 мингга яқин болалар туғилиши қайд этилмоқда”, - дея ёзган Агентлик.

Янгиликлар лентаси
0