Ўзбекистонда коронавирус: куннинг асосий хабарлари

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишТестирование россиян на наличие антител к COVID-19
Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугуннинг ўзида республика бўйлаб 34 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Соғайиш кўрсаткичи 81 фоизга етди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Центральная площадь Термеза Алпомиш. - Sputnik Ўзбекистон
Яна бир вилоят коронавирусдан холи ҳудудлар сафига қўшилди

Бир сутка давомида 102 кишида коронавирус аниқланди, ССВ охирги маълумотига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 927 нафарни ташкил қилмоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 19 нафари хориждан (15 нафари Қозондан, 4 нафари Санкт-Петербургдан чартер рейслари орқали) келган ва карантин марказига жойлаштирилган шахслар орасидан қайд этилди.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 34 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республикада 2372 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Айни пайтда 542 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Соғайиш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил қилмоқда.

Хушхабар: яна бир коронавирусдан холи ҳудуд

Сурхондарё вилояти ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланди. Сурхондарё вилоятида сўнгги коронавирусга чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди. Ушбу вилояти ҳам Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари каби коронавирусдан холи ҳудудлар сафидан ўрин олди.

ХВФ ёрдами

Халқаро валюта жамғармаси директорлар кенгаши коронавирус билан курашиш учун республикага 375 миллион доллар ажратишга қарор қилди. Фонд ушбу кўмак Ўзбекистоннинг тўлов балансини бюджетдан молиялаштириш бўйича ортиб бораётган эҳтиёжини қондиришга ёрдам беришини маълум қилди.

Компьютерное изображение, созданное компанией Nexus Science Communication совместно с Тринити колледжем в Дублине, показывает модель, структурно представляющую бетакоронавирус, который является типом вируса, связанного с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Дунёнинг икки чеккасида “коронавирус” шаклида дўл ёғди – фото

Шунингдек, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.

“COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатлари бутун дунё ҳамжамиятига таъсир қилаётган бугунги фавқулодда шароитда мен мамлакатингиздаги қийинчилик ва хатарларни енгиб ўтишда Ўзбекистон халқи билан бирдам эканимни билдирмоқчиман. Вирус тарқалишига қарши курашиш, соғлиқни сақлаш соҳасига харажатларни ошириш, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида Сиз томондан кўрилган тезкор чора-тадбирлар инқироз таъсирини юмшатишга хизмат қилади,” – дейилган мактубда.

Битирув имтиҳонлари

Жорий ўқув йилида Ўзбекистоннинг ўрта таълим мактабларида битирув имтиҳонлари коронавирус туфайли бекор қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

“Президентнинг карантин пайтида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кўрсатмаларини бажариш мақсадида, ҳамда ота-оналарнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, Ҳалқ таълими вазирлиги жорий ўқув йилида якуний имтиҳонларни бекор қилишга қарор қилди", - дейилади баёнотда.

Шерматовнинг сўзларига кўра, истисно сифатида мактабларга ўқувчиларга ўқув йилининг уч чорагида берилган баҳолар асосида якуний баҳоларни белгилаш тавсия этилади.

Пойтахт аста-секин аввалги ҳаётга қайтмоқда

Tashkent City сайлгоҳи бугундан яна ишга тушди. Аммо баъзи чекловлар бор: ресторан ва кафелар ҳозирча ишламаяпти, барча ташриф буюрувчилар ниқиб тақиб, ўзаро масофани сақлаб юришлари шарт.

Дунё ва “Тождор душман”

COVID-19 дунёнинг 188 давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони сал кам 5 миллионга етди, 323 минг киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0