Ҳеч кимни камситмайдиган "Таълим тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровДети на занятиях в школе
Дети на занятиях в школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Таълим тўғрисида"ги янги қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иккинчи ўқилишидан сўнг Сенатга юборилди.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Бугун Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда парламент матбуот хизмати.

Муҳокама давомида қонун лойҳаси яна такомиллаштирилиб, унинг 238 та нормасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун лойиҳасидан 123та норма чиқариб ташланди ва 54та янги норма киритилди. 

Эътиборлиси шундаки, қонун лойиҳасига инклюзив таълим*  тушунчаси ҳам киритилди. Бу эса, ҳар бир боланинг таълим олишдаги тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳар қандай дискриминация ва камситишларнинг олдини олишга хизмат қилади, - дейилган хабарда.

* Инклюзив таълим - имконияти чекланган болаларнинг соғлом тенгдошлари билан биргаликда таълим олишини кўзда тутади. Яъни, оддий болалар ўқийдиган синфга 2-3 нафар аутист бола ҳам бириктирилиши мумкин. 

Ундан ташқари, янги қонун лойиҳасида қонунчиликда кўзда тутилмаган янги қоидалар — ёшидан қатъи назар умри давомида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш имкониятлари ҳам қонун билан мустаҳкамланди.

Эслатиб ўтамиз, таълим тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси 5-6 май кунлари бўлиб ўтган палата мажлисида қонун лойиҳасини моддама-модда, бобма-боб муҳокама қилган эдилар. Муҳокама давомида бир неча моддалар юзасидан бир фикрга келинмаганлиги сабабли улар устида ишларни давом эттириш ҳамда келгуси мажлисда ана шу моддалар атрофида тўхталиб ўтишга келишган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0