“ЎТЙ” санитария талабларига риоя қилинмагани айтилган видео юзасидан изоҳ берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПроверка билета перед отправлением на вокзале в Ташкенте
Проверка билета перед отправлением на вокзале в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Андижон–Тошкент йўналишидаги поезд вагонида йўловчилар меъёрдан кўп олингани, юзлаб йўловчи тиқилиб манзилига етгани айтилган видео тарқалди.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси ижтимой тармоқда тарқалган видеога муносабат билдирди.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижон–Тошкент йўналишидаги поезд вагонида йўловчилар меъёрдан кўп олингани, юзлаб йўловчи вагонларда тиқилиб келгани айтилган видео тарқалган.

“Оралиқ масофа ҳақида гапирмаса ҳам бўлади! Бу аҳволда вирус тарқалиши мумкин-ку!” - дея эътироз билдирган муаллиф.

Карантиндан сўнг Тошкентда вокзаллар ва аэропорт очилди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда аэропорт ва вокзаллар очилди - видео

Компания пандемия даврида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги бунёдкорлик ишларида республиканинг турли ҳудудларидан ишчи ходимлар фаолият олиб бораётганини эслатган. Иш жараёни вахта усулида ташкил қилинганлиги боис, ишчилар кенг жамоатчилик билан алоқада бўлмасдан, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлашмоқда.

Уларни иш жойига, уйларига олиб бориш учун махсус поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Видеода тасвирланган одамлар ҳаммаси бир жамоада ишлайдиган ишчилар. Улардан ишга бориш ҳамда уйга қайтиш вақтида коронавирус инфекцияси бор йўқлигини аниқлаш учун таҳлил олиниб, тест таҳлилларига қараб вагонларга чиқарилган.

“Шунингдек, 18 майдан ҳаракатини тиклаган Тошкент-Андижон йўловчи поезди вагонлари ўтириб кетадиган замонавий тоифадаги вагонлар бўлиб, ҳаракатини бошлаган. Шу боис бундай асоссиз видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириб, аҳолининг кайфиятини чўктириш ноўрин деб ҳисоблаймиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кечадан бошлаб айрим маҳаллий йўналишлардаги қатновлар бошланган эди. Қатновларни ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0