Россиядаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатувчи "Мехр" жамғармаси иш бошлади.Жамғарма ҳомийси Алишер Усмонов, жамғарма фаолияти Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан олиб борилади.
Бир марталик ёрдам пулининг миқдори 12 130 рубл бўлиб, у ногиронларга, қарамоғида 2 ёки ундан ортиқ бола ёки ҳомиладор бўлган аёлларга, талаба ва коронавирус ташҳиси қўйилган фуқароларга ажратилади. Молиявий ёрдамни олиш учунюқоридаги ҳолатларни тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши керак.
Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан ўзбек ва рус тилларида махсус ишга туширилган “Мехр.рф” электрон портали орқали мурожаат юбориш лозим.
"Меҳр" жамғармаси қандай ишлаши ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.