Мирзиёев топшириғи билан рус-қозоқ чегарасида тўпланиб қолганлар олиб келинади

© Sputnik / Самвел Сепетчян / Медиабанкка ўтишКонтрольно-пропускной пункт на границе
Контрольно-пропускной пункт на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида бўлиб турганлар рўйхати тузилди ҳамда ташкилий ва транспорт масалалари ҳал қилинди. Жами 1100 нафар ўзбекистонликнинг ватанга олиб келиниши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида тўпланган Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш масаласи ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Мамлакатнинг Москва ва Остона шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида бўлиб турган ватандошларимиз рўйхати тузилди ҳамда ташкилий ва транспорт масалалари ҳал қилинди.

Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган ўзбекистонликлар борасида келишувга эришилди

“Ватанимизга мазкур рўйхатга киритилган жами 1100 нафар ҳамюртимиз олиб келинади. Хусусан, 2020 йил 18 май ва 19 май кунлари 550 нафардан ватандошимизнинг автобусларда Ўзбекистонга қараб йўлга чиқиши режалаштирилган. Улар етиб келишлари билан 14 кунлик карантинга жойлаштирилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, уларни Россия-Қозоғистон чегараси орқали Ўзбекистонга олиб келиш истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналар томонидан аввалдан шакллантирилган рўйхат асосида амалга оширилмоқда. Қўшимча рўйхат тузиш кўзда тутилмаган.

Вазирлик Россия ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти ёки бошқа Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликлари, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраб қолган.

ТИВ фуқароларни Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга олиб келишнинг қайта бошланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0