ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин коронавирус бўйича Доғистондаги оғир вазиятнинг сабабини тушунтириб берди. РИА Новости хабарига асосан.
“Одамлар тиббий ёрдам ҳар доим ҳам керакли миқдорда етарлича кўрсатилмаётганини айтишмоқда”, деди Россия президенти Доғистон Республикаси раҳбарлари билан бўлган мажлисда.
Путин айтишига кўра, Доғистонда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашишига сабаб одамларнинг ёрдам учун кеч мурожаат қилиши ва уй шароитида ўз-ўзини даволашга уриниши бўлган.
Шу билан бирга Россия президенти Доғистонда ишлаётган шифокорлар ва ҳамширалар меҳнатини юқори баҳолади.
Энг сўнгги маълумотларга кўра, Доғистонда 3460та коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланган. Улардан 89таси сўнгги бир сутка ичида. Вафот этганлар сони 29 кишини ташкил қилган.
Ўтган ҳафтада Доғистон соғлиқни сақлаш вазири Джамалудин Гаджиибрагимов республикада 40дан ортиқ шифокорлар пневмония, коронавирус ва бошқа каслликлар туфайли вафот этганини хабар қилган эди.