Пуэрто-Рико АҚШнинг янги штати бўлиши мумкин

© AFP 2023 / LOIC VENANCEФлаг США на фоне города
Флаг США на фоне города - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пуэрто-Рикода АҚШ таркибига кириш тўғрисида референдум ўтказилади. Овоз бериш 3 ноябрга режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Пуэрто-Рико давлати губернатори Ванда Васкес Гарсед унинг якуний сиёсий мақомини белгилаш ва АҚШ таркибига кириш ҳақида референдум ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Қонун лойиҳисига биноан овоз бериш 3 ноябрь санасига тайинланган.

​El Exelcior нашри хабарига кўра, аҳолига қуйидаги савол берилади: “Пуэрто-Рико зудлик билан АҚШ таркибига қабул қилиниши керакми?”

Қайд этиш жоизки, бу давлатнинг АҚШ таркибига киришга олтинчи уриниши. Олдингилари муваффақиятсизлик билан якунланган. Кариб оролининг жиддий ниятларига қарамасдан сўнгги якуний қарорни АҚШ конгресси қабул қилади. Унинг тасдиғисиз Пуэрто-Рико мақомини ўзгартиришнинг иложи йўқ.

Пуэрто-Рико 1952 йилдан буён АҚШ бошқаруви остидаги ҳудуд саналади, лекин унинг ажралмас қисми эмас. Пуэрториканлар расман АҚШ фуқаролари ҳисобланади, аммо АҚШ президенти сайловида қатнаша олмайди.

Янгиликлар лентаси
0