Мирзиёев Қозоғистон президентини таваллуд куни билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев открыли год Казахстана в Узбекистане
Шавкат Мирзиёев и Касым-Жомарт Токаев открыли год Казахстана в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сардоба сув омборидаги ҳодиса оқибатларини бартараф этиш , шунингдек, коронавирус тарқалишининг савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

“Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, қардош Қозоғистон халқига эса тинчлик ва равнақ тилади”, - дейилган хабарда.

Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, шунингдек коронавирус инфекцияси тарқалишининг икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик ва амалга оширилаётган ишлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Тоқаев ва Назарбоев билан “Сардоба” масаласини муҳокама қилди

Президентлар янги хатарлар ва умумий таҳдидларни енгиб ўтиш учун яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳим эканини таъкидладилар.

Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқотнинг институционал механизмларини ҳамда ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичларини оширишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳалари, бошқа устувор тармоқларда истиқбол йўналиш ва лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Халқаро сиёсатга оид қатор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот якунида икки давлат президентлари қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашда қатъий эканликларини тасдиқладилар.

Янгиликлар лентаси
0