Грузин ансамбли Севара Назархоннинг хит қўшиғини ўзбек тилида куйлади – видео

Oбуна бўлиш
Грузиянинг таниқли “Bravo Metehi” ансамбли Севара Назархоннинг “Улуғимсан, ватаним” қўшиғи ўзбекча куйлаб, интернет тармоғида мухлислар олқишига сазовор бўлди.

“Bravo Metehi” ансамбли томонидан Севара Назархоннинг “Улуғимсан, ватаним” қўшиғи куйланиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан жуда илиқ қабул қилинди ва улар қўшиқ ижросига юқори баҳо беришди.

Севара Назархон ҳам ушбу ижрони ўзининг Instagram саҳифасига жойлади.

“Грузинлардан бизнинг ўзбек ака-ука ва опа-сингилларимиз учун”, - дея ёзилган ролик остида.

Сиз ҳам ўша машҳур хит қўшиқни янгича талқинда тинглаб, баҳо беришингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0