Ғарб Россияни ёлғон хабар ва статистикани яширишда айбламоқда

Oбуна бўлиш
Ғарбнинг Financial Times ва The New York Times нашрлари ўз материалларида Россияни коронавирусдан расмий ўлим статистикасини пасайтирганликда айблашди.

Ўз навбатида Россия ҳукумати ушбу мақолалардаги фактлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилиб, раддия талаб қилишди.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова буни режалаштирилган Россияга қарши уюштирилган ахборот ҳужуми деб атади.

Коронавирус мавзусида ўз манфаати учун фойдаланиш билан нафақат Ғарб матбуоти, ҳатто Америка расмийлари ҳам шуғулланишмоқда. Улар бир неча марта асоссиз айблов ёғдирганди.

Эҳтимол, АҚШ шу йўл билан коронавирусга қарши курашда ўзининг кучсизлигини оқламоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 1,4 миллионта ҳолат қайд этилган ва 80 мингдан зиёд ўлим ҳолати кузатилган.

Янгиликлар лентаси
0