Uzbekistan Airways қайта тикланаётган парвозлар жадвалини эълон қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВстреча первых пассажиров в новом международном терминале аэропорта Ташкент
Встреча первых пассажиров в новом международном терминале аэропорта Ташкент  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Uzbekistan Airways компанияси 18 майдан Тошкентдан Урганч, Нукус ва Термизга парвозларга қайта тиклайди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Uzbekistan Airways компанияси 18 майдан маҳаллий парвозларни амалга оширишини маълум қилди.

Парвоз қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

Тошкент-Урганч-Тошкент (душанба, пайшанба)

Тошкентдан парвоз: соат 09:00да

Урганчга қўниш: 10:30

Урганчдан парвоз: 13:30

Тошкентга қўниш: 14:50

Тошкент-Нукус-Тошкент (сешанба, жума)

Тошкентдан парвоз: соат 09:00да 
Нукусга қўниш: 10:40
Нукусдан парвоз: 13:40 
Тошкентга қўниш: 15:00

Тошкент-Термиз-Тошкент (чоршанба, шанба)

Тошкентдан парвоз: соат 09:00да 
Термизга қўниш: 10:20
Термиздан парвоз: 13:20 
Тошкентга қўниш: 14:30

Компания карантин даврида маҳаллий йўналишларда йўловчиларга қўйилган талабларга риоя қилиш кераклигини таъкидлаган. Қуйида ўша талаблар билан танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 18 майдан бошлаб мамлакат ичидаги авиа ва темир йўл ҳаракати қисман тикланиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0