Молия вазирлиги Қурилиш вазирлигининг Land Cruiser 200 сотиб олишига эътироз билдирди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишToyota Land Cruiser 200
Toyota Land Cruiser 200 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Молия вазирлиги давлат молиявий маблағларидан фойдаланишда оқилоналик, тежамкорлик ва самарадорлик принципларига амал қилиш кераклигини эслатиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Ўзбекистон молия вазирлиги Қурилиш вазирлиги томонидан Toyota Land Cruiser 200 автомобилини, истисно тариқасида,  танловларсиз сотиб олиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳасига эътироз билдирди. 

"Давлат харидларида очиқлик ва шаффофликни, рақобат ва холисликни, асосланганликни, молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш давр талаби", - дейилган Молия вазирлигининг эътирозномасида.

Шунингдек, Молия вазирлиги президентнинг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли фармонининг 27-бандида кўрсатилганидек, вазирлик ва идораларва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат харидларини амалга оширишда истисно тарзида тўғридан тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш тақиқланганини эслатиб ўтган.

Маълумот учун, Toyota Land Cruiser 200 русумли йўлтанламас автомобилининг нархи Ўзбекистонда ўртача 1,5 млрд сўмдан бошланади. 

Янгиликлар лентаси
0