Туркия халқаро юк ташувларни амалга ошириш қоидаларини ўзгартирди

© Sputnik / Евгений Карасев / Медиабанкка ўтишВодитель фуры на таможенном посту в Черняховске.
Водитель фуры на таможенном посту в Черняховске. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия Ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида халқаро юк ташувларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилгани тўғрисида маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Туркия Ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида халқаро юк ташувларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш киритилгани тўғрисида маълум қилди.

Грузовики на границе - Sputnik Ўзбекистон
Туркия ўзбек маҳсулотларининг тўсиқсиз транзити учун қулай шароит яратишни кўриб чиқади

Хабар берилишича, хорижлик ҳайдовчиларга иложи борича тезроқ мамлакатдан чиқиб кетиш шарти билан 14 кунлик карантин даврини кутмасдан Туркия ҳудудига киришга рухсат берилади.

Кема орқали хорижий юк ташувчиларга (Ро-Ро операциялари) “Зонгулдак-Черноморск (Илличивск)”, “Истанбул-Черноморск”, “Карасук-Черноморск”, “Константа-Карасу”, “Ташужу-Триполи” ва “Мерсин-Ҳайфа” йўналишларида ташишни амалга оширадиган кема бортида бўлишларига рухсат берилади (илгари ҳайдовчиларнинг кемага киришига рухсат берилмаган, фақат ярим тиркамалар/тиркамалар қабул қилинган).

Касаллик аломатлари аниқланса, чет эллик ҳайдовчиларнинг Туркия ҳудудига кириши рад этилади.

Янгиликлар лентаси
0