Россияда мигрантлар орасида жиноятлар сони камайди

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мигрантлар орасида жиноятлар сони 1,2 фоизга камайди. Асосан қотиллик, талончилик, босқинчилик ва ўғрилик жиноятлари камайди.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Россияда коронавирус пандемияси даврида мигрантлар орасида жиноятлар сони камайди, деб хабар қилди Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Boeing 767- 3 CBER - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликларни ватанга қайтариш чартер рейслари жадвали тўлдирилди

Шунингдек, кўча жиноятлари 7,1 фоизга камайди.

"Баъзи экспертлар жорий этилган чеклов чоралар кўчада, хусусан, мигрантлар томонидан содир этиладиган жиноятлар сонини кўпайтириши мумкин, дея хавотир билдирганди. Бу башоратлар амалга ошмади", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мигрантлар орасидаги жиноятлар сони 1,2 фоизга камайди. Хусусан, қотилликлар сони 2 фоизга, босқинчилик 8,1 фоизга, талончилик 9,4 фоизга, ўғирлик 5,5 фоизга камайган.

Эслатиб ўтамиз, Москва мэри Сергей Собянин 12 май куни Россия пойтахтида қурилиш ва кўплаб саноат корхоналарининг ишга туширилиши мигрантлар орасида жиноятчиликни кўпайтириш муаммосини ҳал қилишга ёрдам беришини айтганди, чунки ишсиз қолганлар яна ишлашни бошлашлари мумкин. Москва ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари хизматни кучайтирган тартибда олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0