Мирзиёев пропискага оид қонунга имзо чекди: асосий ўзгаришлар

© Sputnik / СтрингерУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент пропискасини олишни енгиллаштирувчи қонун кучга кирди. Тегишли қонун президент томонидан имзоланди.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 13 май куни прописка оид қонунга имзо чекди.

Киритилган ўзгартишларга кўра:

  • “доимий прописка” тушунчаси ўрнига “доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” тушунчаси киритилди;
  • фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш мумкин бўлди;
  • оилага тарбияга олинган (патронат) болалар – тутинган ота-онанинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;
  • эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ва 1 йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқарилди;
  • Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисда мазкур қонун кўриб чиқилиб, маъқулланган эди.

Янгиликлар лентаси
0