ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Январ ойида, коронавирус ҳали пандемия кўламида тарқалмаган ва хавфли инфекцияга Хитойда аллақандай мавсумий авж олиш сифатида қаралаётган маҳалда, касаллик табиатини нафақат оммавий ахборот воситалари, балки ислом уламолари ҳам кенг муҳокама қила бошлади.
Бу ерда фикрлар бўлинди. COVID-19нинг келиб чиқиши географиясини ҳисобга олган ҳолда, энг ашаддий вакиллар коронавирус уйғурларни ва умуман барча мусулмонларга зулм ўтказгани Хитой учун муносиб жазо деб такидладилар.
“Шубҳасиз, бу хитойликларнинг мсломга муносабати, ислом ва мусулмонларга ҳурматсизлиги, муносабати учун Аллоҳнинг илоҳий жазосидир”, - деди Ироқнинг диний етакчиси Оятуллоҳ Ҳади ал-Модаррези.
Унинг қўшимча қилишича, хитойликлар аёлларга юзларини тўсиб паранжи кийишни таъқиқлаган, энди эса Аллоҳ юз миллионлаб хитойликларнинг юзларини ниқоб билан ёпиб юришга мажбур қилди.
Бундай нутқларни интернетнинг кўплаб фойдаланувчилари қўллаб-қувватладилар ва ХХР ҳукуматига, фарқи йўқ – ҳақиқийми ёки уйдирмами, барча гуноҳ ва хафагарчиликларини эсга солдилар. Баъзи ўта қизиққон, аммо эҳтимол, ўқимишли бўлмаган фуқаролар, жиддий тарзда, Хитой ҳукумати муқаддас китобни ёқиб юборганлиги туфайли Худонинг ғазабига учраган, ва шу сабабли касаллик « “қуронавирус” деб номланган деб таъкидлашмоқда.
Аллоҳдан коронавирусдан азият чекаётган кофирларнинг азобини кучайтиришни сўраган "Ислом давлати"* ҳам четда қолмади. Аммо, терроризм воизлари жиҳод жангчилари ҳам инфекцияни юқтириб олиши мумкинлигини эҳтиёткорлик билан таъкидлади, шунинг учун ўз тарафдорларини эпидемия авж олган ҳудудларга боришдан чекинишга чақирди.
Яхшиямки, оддий диндорлар ва уламолар орасида етарлича идрокга эга одамлар оз эмас.
COVID-19 тарқатилишининг биринчи ойидаёқ, имом ва уламолар ақл-идрокга қулоқ солиб, биринчидан, Хитой ҳукумати ноҳақ бўлса ҳам, бировнинг бахтсизлигини мазхара қилиш мусулмонга лойиқ эмаслигини, иккинчидан, касаллик, бу жадал ҳаракатланишида эртами-кеч мусулмонларга ҳам етиб боришини эслатди.
Шу қаторда, нуфузли ал-Азҳар университетининг бош имоми шайх Аҳмад ат-Тайиб, COVID-19 тўғрисидаги тасдиқланмаган миш-мишлар тарқатилишини ширк деб эълон қилди ва диндорларни барча чекловчи чораларни, шу жумладан жума намозига вақтинча тақиқни қатъиян бажаришга чақирди.
“Буларнинг барчаси мажбурий ва ислом қонунларига мувофиқдир, шунинг учун бунга бўйсунмаслик Аллоҳнинг каломига бўйсунмаслик дегани”, - деди шайх.
Қандай бўлмасин, Эронга коронавирус етиб келганидан сўнг, Аллоҳнинг "кофирларга" жазоси ҳақида гаплар тез орада йўққа чиқди. Март ойининг бошида энг ашаддий диндорлар ўзларининг иймони кучлилигини ва коронавирусга бепарволигини намойиш этишга қарор қилиб, масжидларнинг тўсиқларини ўпиб ялаётганларини видеога олдилар.
Олдиндан башорат қилиб бўладиган вазият рўй берди: касаллик Эронда кескин авж олди. Ҳукумат ўз фуқароларининг бундай диний ғайратини қадрламади-да, бундай видеолар муаллифларини ҳибсга олишни бошлади, кўринишидан улар ақл-идрок бу Аллоҳнинг инъоми-ю, ундан тўғри фойдаланмаётганлар нафақат инсоний, балки илоҳий қонунларини ҳам бузишаётганини англадилар.
Бундан ташқари, ўша пайтга келиб касаллик ҳокимият тепасидагиларга ҳам тегди. Исломий инқилобий соқчилар корпуси генерали Насер Шаабани коронавирусдан вафот этди, касалликка Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ирадж Харирчи ҳам чалинди. Кутилмаганда худонинг хитойликларга жазоси ҳақида ваъзларни қолдирган Оятуллоҳ Хади ал-Модаррези ҳам касаллик қурбони бўлди.
Эпидемиянинг бутун дунёга тез тарқалиши исломий жамиятнинг ҳаётига жиддий таъсир кўрсатди ва миллионлаб диндорларга ҳаёт интиқомига тез келишини ва кўнгил ҳақида кўпроқ ўйлаш кераклигини эслатди.
Энг асосийси, пандемия диний маросимларни ўтказилишига таъсир кўрсатди. РФ Мусулмонлар диний бошқармаси уламолар кенгаши фатво қабул қилди, унга биноан, фавқулодда вазият туфайли марҳумларни ювинтирмасдан, уни кафан ичида эмас, балки тобутда кўмишга рухсат берилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идоарси Ал-Азҳар институтининг фатвосини қабул қилди, унга кўра коронавирус инфекцияси натижасида вафот этган мусулмон азобдан ўтган шаҳиддир.
Қандай бўлмасин, имомлар пандемияни тақдир сифатида қабул қилишни ва шунга мувофиқ муносабат билдиришни тавсия этадилар.
“Қуръонда шундай ёзилган - сиз ёмон деб ўйлаганингизга дуч келасиз, аммо аслида бу яхшиликка айланади. Ва аксинча. Коронавирус ҳам гуноҳлар учун жазога айланиши мумкин, шунда атрофимизга назар ташлашимиз, хатти-ҳаракатларимизни таҳлил қилишимиз ёки ўзимизни бошқаришимиз учун имконият бўлиши мумкин, эҳтимол - кучимизни хайрли ишларга йўналтиришга, одамларга кўпроқ раҳм-шафқат қилишга имкондир. Айниқса ҳозир, Рамазон ойида", - деб изоҳлади Sputnik Тожикистонга, Россия Мусулмонлар диний бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари Дамир-Ҳазрат Мухетдинов.
Унинг сўзларига кўра, мусулмон билан нима содир бўлмасин, у Роббисини улуғласа, унга мукофот бўлгай ва барча синовлар Яратганнинг барокати ва раҳматига айланиши мумкин. Асосийси, тушкунликка тушмаслик, ишончни йўқотмаслик ва кўнгилни чўктирмаслик.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот