ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси, Беҳзод Мусаев эса бош вазир ўринбосари лавозимига тайинлашини кутилмоқда.
“Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров ўзининг телеграм каналида маълум қилишича, депутатлар бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига шу пайтгача Давлат солиқ қўмитасининг раиси лавозимида фаолият олиб борган Беҳзод Мусаев номзодини маъқулланган.
© Sputnik / Рамиз БахтияровБеҳзод Мусаев
Беҳзод Мусаев
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитасининг раиси лавозимига шу пайтгача Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган Шерзод Кудбиев номзоди маъқулланган.
© Sputnik / Рамиз БахтияровШерзод Кудбиев
Шерзод Кудбиев
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Қонунчиликка кўра, парламент томонидан маъқулланган ҳукумат аъзоси номзоди Ўзбекистон президенти томонидан тайинланади.