Ўзбекистонда сув омборини тўлдириш ва бўшатиш учун дастур ишлаб чиқилди

© Sputnik / А. Горячев / Медиабанкка ўтишГоловное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС).
Головное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС). - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастур сув сатҳининг максимал меъёрдан ошмаслигини таъминлайди ва сув омборининг иш режимини юқори аниқлик билан бошқаради. 

ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Интеллектуал мулк агентлигида сув омборлари учун дастурий таъминот рўйхатдан ўтказилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Сардоба - Sputnik Ўзбекистон
Сардоба рақамларда

"Иншоотнинг мустаҳкамлигига таҳдид солувчи авариявий вазиятларни аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида сув омборини тўлдириш ва бўшатиш учун дастур ишлаб чиқилди", - дейилади хабарда. 

Дастур сув сатҳининг максимал меъёрдан ошмаслигини таъминлайди ва сув омборининг иш режимини юқори аниқлик билан бошқаради. 

Дастур муаллифлари – Фурқат Ғаффаров, Азамат Исмоилов, Адҳам Боймуродов ва Анвар Ҳуррамовларга Ўзбекистоннинг "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида" ги Қонунига мувофиқ, DGU 07858-сонли гувоҳнома берилди.

Янгиликлар лентаси
0