Серенко: Ғанини Абдулла устидан қозонилган сиёсий ғалаба билан табрикласа бўлади

Oбуна бўлиш
Сиёсатшунос, Россия замонавий Афғонистонни ўрганиш маркази етакчи мутаҳассиси Андрей Соренко, нега айнан энди, президентлик сайловларидан ярим йил ўтгач, Абдулла Абдулла Ашраф Ғани билан келишишга қарор қилганини тушунтириб берди.

Экспертнинг сўзларига кўра, афғон сиёсатида маълум бир анъана бор - сайлов ғолиби билан савдолашиш.

Сиёсатшунос таъкидлашича, ҳеч бир афғон сиёсатчиси кейинчалик савдолашиш учун сайловларда мағлубиятни ҳеч қачон қабул қилмаган.

"(Ашраф - таҳр.) Ғани биринчи босқичда ғалаба қозониши маълум бўлганда, Абдулла Абдулла ушбу сайловни баъзи сиёсий, балки нафақат сиёсий имтиёзлар борасида Ғани билан савдолашиши учун тан олмаслиги аниқ эди". - деди Sputnik Тожикистонга, сиёсатшунос, Россия замонавий Афғонистонни ўрганиш марказининг етакчи мутахассиси Андрей Серенко.

Унинг сўзларига кўра, савдолашиш чексиз вақт давом эта олмайди, чунки Абдулланинг маъмуриятида минглаб одамлар ишлайди, улар орасида унинг кўплаб қариндошлари, обрўли одамлар. Албатта, сиёсатчи уларни шунчаки кўчада қолдириб қўя олмасди.

"Фақат биттаси аён: биринчи навбатда, бу доктор Ашфар Ғанини Афғонистон Президенти сифатида Абдулла Абдулла томонидан тан олиниши. Ва шу билан, у олти ой давомида тан олмаган сайлов натижаларини тан олиши керак бўлади. Савдолашишни чексиз вақт давом эттириб бўлмайди. Қачондир бирор тўҳтамга рози бўлиш керак", - дея қўшимча қилди Серенко.

Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, АҚШ, НАТО, Европа Иттифоқи, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар вакиллари Ғани ва Абдулла Абдуллага жуда қаттиқ босим ўтказган.

Батафсил маълумотларни Sputnik Тожикистон подкастида тингланг.

Андрей Серенко прокомментировал решение проигравшего Абдуллы признать победу Гани
Янгиликлар лентаси
0