Осиё мамлакатларининг аксарият қисмида, шунингдек, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси пасаймоқда. Вазият жуда жиддий бўлган Европада ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Бироқ, бир қатор мутахассислар касалликнинг иккинчи тўлқинини ҳам истисно қилишмади.
Вирусологнинг фикрига кўра, коронавирус пандемиясини аввалгидай миқёсда тўлиқ такрорланиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, бунга олиб келувчи омиллар мавжуд эмас.
"Биз эпидемия деярли тугаган аксарият давлатларда вазият барқарорлашаётганини кузатмоқдамиз. Марказий Осиё ҳудудида ҳам кескин силкинишлар йўқ. Ҳатто эпидемиядан азият чеккан Италия ва Испанияда ҳам статистика яхшиланмоқда. Эпидемияни денгиздаги бўрон билан солиштириш мумкин: олдин 6 баллик тўлқин, кейин тўққизинчи деб аталувчи тўлқин ва шундан кейин – кичикроқ қолдиқ тўлқинлар ва сукунат. Ҳеч қандай иккинчи тўлқин йўқ. У бир мунча вақт ўтиб тугайди", - дея таъкидлади Бутенко.
Батафсилроқ Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.