Хорижда бўлиб турган 800дан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун чартер рейслар ташкил қилинган. Бугун, 11 май куни Франкфурт шаҳридан чартер рейс орқали яна 168 нафар ўзбекистонлик келиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳридан 800 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга олиб келинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

В Ташкент прилетел самолет с пассажирами из г. Ухань - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқароларини Ҳиндистон ва Кореядан олиб келиш учун чартер рейс ташкил этади

"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан 2020 йил 8-10 май кунлари Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳарларидан 800 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз чартер рейслар орқали ватанимизга олиб келинди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун чартер рейслар ташкил қилинганлиги қўшимча қилинган.

Шунингдек, бугун, 11 май куни Франкфурт шаҳридан чартер рейс орқали 168 нафар ўзбекистонлик келиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини бошқа давлатлардан ватанга қайтариш учун авиарейслар ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Янгиликлар лентаси
0