Уйида беш бола туриб, у кўнгилли бўлиб фронтга кетди - Сталинград ҳимоячиси хотирасига

Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон таҳририяти фашистлар Германияси устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган "Фронт йўқламаси" лойиҳасини давом эттирмоқда.

Уруш пайтида таниқли ўзбек журналисти ва таржимони Саид-Ғани Валиев кўп болали ота бўлганлиги сабабли у Марказий қўмитадан бронь олганига қарамай фронтга кўнгилли бўлиб кетди. Унинг ўзи фронтга - Улуғ Ватан урушининг энг ўчоғига, Сталинград яқинига юборилишини сўради. 75 йил ўтгач, қизларидан бири Дилбар Валиева отасини эслайди.

"Партия Марказий Қўмитаси унга бронь беришига қарамай, у ўз ихтиёри билан урушга боришга қарор қилди. У онамга:" Мен фронтдан қайтган одамларнинг кўзига қандай қарайман?", -деб айтган. "Ҳудо ҳохласа!" (Яқинда учрашамиз!). Аммо бу амалга ошмади", - деб эслайди Дилбар Валиева.

Унинг отаси 1942 йил кузида Сталинград жангларида ҳалоқ бўлган. "Мамаев Курган" ёдгорлик мажмуаси ходимлари Саид-Гани Валиевнинг номи шаҳарни ҳимоя қилган қаҳрамонлар рўйхатида қайд этилганлигини ҳабар қилишган. Аммо дафн қилинган жойини аниқлашнинг иложи йўқ - жуда шавқатсиз жанглар бўлган, у ерда аскарлар бутун взводлаб ҳалок бўлган.

Уруш қаҳрамони қизининг сўзларига кўра, республика ҳукумати уларнинг беш фарзандли оиласига ёрдам берган. Уларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб, ўз мамлакатига фан ва журналистикада турли лавозимларда хизмат қилишган.

"Бизнинг дадамиз доим ёдимизда ва биз у билан фахрланамиз. Худо ҳаммамизга осойишталикни, барча халқлар тинч ва дўстона ҳаёт кечиришини насиб қилсин", - дея сўзини якунлади Дилбар Валиева.

Ғалаба учун ўз жонини фидо қилган Сталинград ҳимоячисининг тарихини бизнинг "Фронт йўқламаси" туркумидаги видеода томоша қилинг.

"Фронт йўқламаси" лойиҳаси – Яқин хориж Sputnik матбуот-хизматларининг анъанавий лойиҳасидир.

Янгиликлар лентаси
0