ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистонлик Гуласал Тўхтасинова “Голливуд 2020 маликаси” халқаро гўзаллик танловида иштирок этиш учун анкета юборди.
“Голливуд маликаси” - бу янги халқаро гўзаллик танлови, унда дунёнинг турли давлатлардан 18 дан 38 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этиши мумкин.
Ғолиб Голливудда реклама учун мукофот ва 2000 доллар миқдоридаги совға олади.
Шу ерда Гуласал Тўхтасинова учун овоз бериш мумкин. Вақт оз қолди, чунки ярим финалда сайлов бугун маҳаллий вақт соат 20.00да якунланади.
Ҳайъат аъзоларининг энг кўп овоз тўплаган иштирокчи ТОП-5 финал босқичига чиқади.