ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Яна 33 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
“2020 йил 7 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2266 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.
Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 1577 киши бутунлай соғайиб кетган. 10 киши эса вафот этган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 3, 7 миллиондан зиёд киши COVID-19 юқтириб олган. Шулардан 1,2 миллиондан зиёд тузалиб кетган. 264 мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилган.
Марказий Осиё давлатларида коронавирус билан боғлиқ Қозоғистонда 4 422, Қирғизистонда 871, Тожикистонда эса 379 та ҳолат аниқланган. Расмий маълумотларга кўра, Туркманистон минтақадаги ушбу касалликдан холи ягона давлат бўлиб қолмоқда.