ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Москва бош назорат бошқармаси бошлиғи Евгений Данчиков жамоат жойлари ва транспортда ниқобсиз юрганлик учун қандай жарималар белгиланганлигини айтди.
"Жамоат транспортида жарима беш минг рублни ташкил қилади, чунки у ерда одамларнинг зичлиги юқори, шунинг учун вирус тарқалиши хавфи катта. Жамоат жойларида жарима эса тўрт минг рублни ташкил қилади. Ушбу жарималар Москва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексида кўзда тутилган", - Эвгений Данчиков
Москва мэри Сергей Собянин 12 майдан бошлаб шаҳарда ниқоб режими жорий этилишини маълум қилди. Таъкидлашича, қарор саноат ва қурилиш корхоналари фаолиятидаги чекловларни олиб ташлаш билан боғлиқ.
Шунингдек, мэрнинг сўзларига кўра, пойтахтда коронавирус билан касалланганларнинг аниқ сони аниқланганидан юқори. Юқтириб олганларнинг аниқ сони қарийб 300 минг кишини ташкил қилиши мумкин, деди Собянин.
7 май ҳолатига кўра, Россияда жами 177 160 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олди, 1625 киши вафот этди, 23 803 киши соғайди.