ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тошкентдаги Россия илм ва маданият маркази (Россотрудничества) Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган “Бу Ғалаба куни!” байрамона концерт видеоверсияси тайёрланишини маълум қилди.
Улуғ Ватан уруши давридаги севимли қўшиқлар янги версияда ижро этилади, шунингдек, "Ғалаба куни" композициясининг ўзбек тилидаги премераси бўлиб ўтади, у халқаро танловлар лауреати, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри солисти Раҳим Мирзакамалов ижро этилади.
“Юзага келган шарои туфайли томошабинларни концерт залига таклиф қилиш имконига эга бўлмаганда, биз сизларга байрамона кайфият бағишлашга ва улуғ сана - умумий Ғалабамизнинг 75 йиллигини нишонлашга ҳаракат қилдик”, - дейилган хабарда.
Концерт 9 май куни маҳаллий вақт соат 11.00да ўтказилади.
Шунингдек, шу куни “Россотрудничества” ваколатхонаси медиаресурсларида “Чегарасиз Ўлмас полк” онлайн-акцияси ўтказилади.
Тадбирлар дастурида "Ушбу Ғалаба куни!" танловига тақдим этилган энг яхши суратларнинг намойиши бўлиб ўтади.
"Ғалабани чизамиз" танловига Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, шунингдек, Россия шаҳарлари муаллифларининг 200 дан ортиқ расмлари юборилган. Ғолиблар 14 май куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 9 май куни Ўзбекистон бутун дунё билан биргаликда замонавий тарихдаги энг муҳим сана - фашистик Германия устидан қозонилган ғалабани нишонлайди. Республикада 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида ўтказилади.
Махсус комиссия карантин талабларидан келиб чиқиб, Хотира ва қадрлаш кунида ёдгорлик ва қабристонларга оммавий зиёрат қилиш ва гул қўйиш маросимини чеклашга қарор қилди.
Тезкор штаб вакилининг сўзларига кўра, Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрининг туманларидан бирида Ғалаба боғини очишга тайёргарлик кўрилмоқда.