Уруш окопларидан қишлоқ мактабигача – фронтчи-ўқитувчи тарихи

Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон таҳририяти фашистлар Германияси устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган "Фронт йўқламаси" лойиҳасини давом эттирмоқда. Уруш қаҳрамонлари авлодлари аждодларининг жасоратини эсга олишади.

"Газпром International" директори маслаҳатчиси Исмат Кучиев, фашистлар Германияси устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги арафасида, уруш тугаши биланоқ қишлоқ мактабларида дарс беришни бошлаган ўзининг биринчи фронтчи-ўқитувчиси Раҳмон Баратовни эсга олди.

Кучиевнинг сўзларига кўра, бу қаҳрамон минглаб болалар учун намуна бўлган. У уларга нафақат рус тили ва адабиёти, балки ўзбек тили ва тарихдан сабоқ берди, балки одам ҳаётда қандай яшаш кераклигини, ўзида қандай фазилатларни ривожлантириш кераклигини кўрсатган.

"У турникда 20-25 марта, мен эса бор-йўғи уч марта тортинганимда жуда уялиб кетар эдим. Мен ундан ошиб ўтолмадим – жуда бўлса 17-18 тортина олдим ҳолос", - деб эслайди Кучиев.

Великая Отечественная война 1941-1945 гг. Завод авиационных бомб - Sputnik Ўзбекистон
Ҳамма нарса фронт учун: авиабомбадан тракторгача - Чирчиқ заводи

Афсуски, уруш қаҳрамони ғалабанинг юбилейидан бир неча ҳафта олдин вафот этди, аммо Сомат Кучиев унинг хотираси у сақлаб қолган ва таълим берган миннатдор авлодларнинг қалбида сақланиб қолишига ишонади.

"Фронт йўқламаси" лойиҳаси

"Фронт йўқламаси" – Sputnik матбуот-хизматларининг Ҳамдўстлик давлатлари учун анъанавий лойиҳаси.

Унинг мақсади - оилавий воқеаларни буюк ҳарбий тарих бисотига айлантириш, ҳамма учун бир бўлган Ғалабанинг бебаҳо машаққати ва дунёни фашизмдан озод қидиб бизга яшаш учун барча имкониятларни тақдим этган халқларнинг жасоратини эслатиш.

Бу йил ушбу тадбир учинчи маротаба ўтказилади, аммо Covid-19 пандемияси туфайли ўзгартиришлар киритилди.

Турли матбуот марказларини боғлайдиган видео кўприклар бўлмайди. Ушбу мамлакатларнинг таниқли фуқаролари ва давлат арбоблари иштирокида Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ҳақида оилавий воқеаларни ҳикоя қилувчи видеолар намойиш этилади.

Янгиликлар лентаси
0