Самарқандда маст ҳайдовчи туфайли бошқа ҳайдовчи оила аъзоларидан айрилди

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанВ Самаркандской области пьяный водитель столкнулся с грузовиком, двое погибли
В Самаркандской области пьяный водитель столкнулся с грузовиком, двое погибли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятида “ВАЗ-2106” ва “Газ-5327” юк машинаси иштирокида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Унинг оқибатида “Газ-5327” ҳайдовчисининг 22 ёшли турмуш ўртоғи ва 2 ёшли фарзанди ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Самарқанд вилоятида рўй берган мудҳиш йўл транспорт ҳодисасида икки киши ҳаётдан кўз юмди.

Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 4 май куни Ургут тумани “Тинчлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33 километрида содир бўлган.

Авария  в Берунийском районе Каракалпакстана в результате которой погибли 4 человека - Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистондаги мудҳиш ЙТҲ тўрт кишининг умрига зомин бўлди

“ВАЗ-2106” ҳайдовчиси 27 ёшли Ф.Р. маст ҳолатда Самарқанд йўналиши томонидан Тожикистон йўналиши томонга қараб келаётган вақтида ўзига қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 29 ёшли З.А.нинг бошқарувидаги “Газ-5327” русумли юк автомашинасининг ўнг ён томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

“Тўқнашув натижасида “Газ-5327” русумли юк автомашина йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этганлар”, - дейилган хабарда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0