Халқ қабулхоналари ҳам Сардобага ёрдам жўнатди

© Народные приемные президентаНародные приемные президента отправляют помошь в Сирдарью
Народные приемные президента отправляют помошь в Сирдарью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида жойлашган Президент халқ қабулхоналари Сардобадаги офатдан азият чеккан оилаларга озиқ-овқатлар, гигиеник воситалар ва ўқув қуроллари юборишди.

ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Бугунги кунда Сардобада зарар кўрган аҳолига одиий халқдан тортиб барча давлат муассасалари ҳам ёрдам кўрсатмоқда. Шу жумладан жойлардаги президент халқ қабулхоналари ҳам ўз хайрияларини жамлаб жўнатишди. 

Хусусан, Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси томонидан бир неча юк автомашиналарида жами 50 миллион сўмдан зиёд кундалик рўзғор учун зарур бўлган картошка, пиёз, карам, сабзи, ун, гўшт, ёғ, макарон, турли консерва ва ширинликлар, шакар, тухум, гуруч, сут маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқатлар билан бирга иссиқ кийим-кечаклар, рўзғор буюмлари, гигиеник воситалар, бадиий китоблар, ўқув қуроллари ва бошқа турдаги маҳсулотлардан иборат “Саховат карвони” Сирдарё вилоятига етказилди, - дейилган муассаса хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 1 май эрта тонгда Сирдарё вилоятида жойлашган "Сардоба" сув омбори тўғонида ёрилиш юз бериб сув оқиб чиққан ва бир неча қишлоқлар сув остида қолган эди. ФВВ ва бошқа давлат ҳукумат органлари вазиятга тезкорлик билан чора кўриб, 11 мингдан ортиқ аҳолини қўшни ҳудудларга хавфсиз жойларга кўчирган эди.

© Народные приемные президентаНародные приемные президента отправляют помошь в Сирдарью
Халқ қабулхоналари ҳам Сардобага ёрдам жўнатди - Sputnik Ўзбекистон
Народные приемные президента отправляют помошь в Сирдарью
Янгиликлар лентаси
0