Матвиенко Уруш ҳақида ёзилган шеърларни ўқишни тавсия қилди - видео

Oбуна бўлиш
Уруш йилларида ёзилган шеърларида қандай куч ғайрат, қаҳр-ғазаб ва ҳаётга муҳаббат борлигига ўзингиз амин бўлдинг деди Валентина Матвиенко.

ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко МДҲ парламентлараро ассамблеяси лойиҳаси доирасида Роберт Рождественскийнинг шеърини ўқиб берди ҳамда Ғалабанинг 75 йиллиги арафасида уруш йиллари шеърларини ўқишни тавсия қилди.

“Уруш ҳақидаги шеърларни ўзингиз ўқинг, болаларингизга ўқиб беринг. Уларда қандай куч ғайрат, қаҳр-ғазаб, келажак олдида қарз ҳамда ҳаётган муҳаббат борлигига амин бўлинг. Ушбу тўйғулар жангчиларинг камтарин сўзларида намоён бўлади. Ўзингиз уруш нафасини ҳис қилинг”, - деди спикер Sputnik радиоси эфирида.

Матвиенко айтишига қараганда, МДҲ парламентлар ассоциацияси лойиҳаси доирасида бир неча киши: уруш ветерани, сиёсатчи ва ёш авлод вакили Иккинчи жаҳон уруши ҳақида битта шеърни ўқиб беришади.  

“Мен ҳам ўз ҳамкасабаларим каби ушбу лойиҳада иштирок этдим. Менга шеър ўқиб бериш ҳуқуқи беришганда бир ой кутиб турдим. Бу шунчалик мураккаб иш экан. Расман юзаки ёндашишни истамаганим туфайли”, - деди спикер.

© SputnikЧитайте стихи о войне: спикер Совета Федерации России о 75-летии Победы
Матвиенко Уруш ҳақида ёзилган шеърларни ўқишни тавсия қилди - видео - Sputnik Ўзбекистон
Читайте стихи о войне: спикер Совета Федерации России о 75-летии Победы

Матвиенко айтишига қараганда, у уруш ҳақидаги шеърлардан бир нечасини қайта ўқиб қайта “ҳис қилиб чиққан”. Жумладан, Константин Симонов, Александр Твардовский, Булат Окуджава, Ольга Берггольц ва бошқа шоирлар асарларини.

Уларнинг ҳар бирида улкан ва чексиз уруш олдида турган ва ушбу урушда ғалаба қозониши керак бўлган аниқ бир аскар руҳи яққол ҳис қилинади.

“Жангчи-шоирларнинг шеърлари менга Буюк Ғалаба куни олдидан жуда кучли, катарсис, руҳий тозаланиш, янгиланиш ҳис туйғуси бағишлади”, - дейди Матвиенко.   

Омма олдида ўқиб бериш учун Матвиенко Роберт Рождественскийнинг “Реквием” шеърини танлайди.

“Ҳаммага таниш, барча юз мартадан эшитган сўзлар бўлсада, унда коинот миқёсидаги куч бор! Бу бўлиб ўтган фожиа, оғриққа ва қаҳрамонликка четдан ташланган назарга ўхшайди”, - деди спикер.

“Ўқиган сари сени қандайдир сеҳр чулғаб олгандек бўлади. Оддий сўзлардан гўёки кучлироқ каттароқ бўлиб кетаётгандек  туюласан киши”, - деди Матвиенко.

Янгиликлар лентаси
0