Айбдорга ҳуқуқий чора белгиланади - ИИВ Юлдуз Усмонова билан боғлиқ вазият ҳақида

© uznews.uzШеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана
Шеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ Юлдуз Усмонова билан боғлиқ вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув олиб борилаётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган, хонанда Юлдуз Усмонова томонидан Ички ишлар ходимлари фаолиятидан норозилик акс этган видеолавҳа бўйича расмий хабар эълон қилди. Унда ушбу воқеа тафсилотларини маълум қилинган

"Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан фуқаро Ю.Усмонованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Иш якуни бўйича ҳолатга ойдинлик киритилиб айбдорларга қонуний тартибда чора белгиланади", - дейилган ИИВ хабарида. 

Маълум бўлишича, 2 май кеч соат 21:00ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Юлдуз Усмонованинг хонадонига 30га яқин фуқаролар Сирдарё вилояти Сардоба  сув омоборида жабрланганлар учун ёрдам бериш мақсадида озиқ-овқат ҳамда бошқа мол-мулкларни олиб келган.

Здание МВД Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ фуқароларни сохта хайрия йиғимларидан огоҳ бўлишга чақирди

Ушбу юкларни манзилга етказиб бериш мақсадида ҳудудга бириктирилган ППХ ходимлари уларни машинага ортишга ёрдамлашиб, Сирдарё вилоятига тўпланиб кетадиган йиғин жойига - “Туркистон” санъат саройига кузатиб қўйишган.

Шундан сўнг, Юлдуз Усмонова тўпланган юкларни дарҳол, яъни 3 май соат 00.10ларда ЙҲХБ ходимлари кузатуви остида Сирдарё вилоятига жўнатилишини талаб қилган. Ички ишлар ходимлари Ю.Усмоновага Сирдарё вилоятига чиқиш белгиланган тартибда тегишли рухсатнома асосида, кундузги вақтда ҳамда уюшган ҳолда амалга оширилишини тушунтиришларига қарамасдан, унинг асоссиз танқидига учраганлар. 

"Жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, ўта маданиятсизлик билан турли ҳақоратомуз сўзларни гапираётган аёлга белгиланган тартибни тушунтиришга уринган ходимлар, зиддиятли вазиятни кескинлашиб кетишини олдини олиш мақсадида, ушбу аёл билан мулоқотни тўхтатиб, ўз хизмат вазифаларини давом эттирганлар. Шундан сўнг, Ю.Усмонова ижтимоий тармоқ орқали “он-лайн” тарзда ички ишлар органларини обрўсизлантирувчи, асоссиз ҳақоратлар акс эттирилган видеороликни тарқатган", - дейилган ИИБ хабарида. 

 

 

Янгиликлар лентаси
0