Ўзбекистоннинг яна бир вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланди

© Пресс-служба Минздрава УзбекистанаВ Узбекистане выздоровели еще пятеро заболевших коронавирусом
В Узбекистане выздоровели еще пятеро заболевших коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу пайтга қадар Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари коронавирусдан холи ҳудудга айланган эди. Улар қаторига Навоий вилояти ҳам қўшилди.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Бугун, 4 май куни, Навоий юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирусга чалинган сўнгги бемор буткул соғайди ва Навоий вилояти учинчи коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Пробирки с кровью - Sputnik Ўзбекистон
Шифобахш қон: эксперт COVID-19дан даволашнинг янги услуби моҳияти ҳақида сўзлаб берди

Қайд этилишича, соғайган бемор аёл 45 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. Мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Шу пайтга қадар Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ҳам коронавирусга чалинган барча беморлар соғайган эди. Улар қаторига Навоий вилояти ҳам қўшилди.

Шунингдек, бугун Фарғона вилоятида 8, Наманган вилоятида 17, Самарқанд вилоятида 2, пойтахтда 17 нафар бемор соғайди.

Шу тариқа, мамлакат бўйлаб коронавирусдан бутунлай соғайганлар 1364 нафарни ташкил этмоқда. Касалланганлар 2160 кишига етган. 10 киши эса вирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0