Карантин вақтида автомобилда ҳаракатланишга оид энг муҳим саволларга жавоб берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПроверка документов на стационарном посту (Дружба народов)
Проверка документов на стационарном посту (Дружба народов) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙҲХББ фуқароларнинг карантин вақтида автомобилда ҳаракатланиш билан боғлиқ энг кўп сўраган саволларига жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси карантин вақтида автомобилда ҳаракатланишга оид энг долзарб саволларга жавоб берди.

- Лицензия билан такси хизмати кўрсатувчи ҳайдовчилар қандай ҳолларда йўловчи олиб юришлари мумкин?

- Ўзбекистон Респубиликасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон йиғилиш баёнининг 1-иловаси 4-бандига асосан:

- йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиши мумкин. Шунингдек, инсон ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолатларда ва кечиктириб бўлмайдиган тиббиёт муолажаларини олаётган бемор йўловчиларни ташиш мумкин.

- Шахсий автомобилига эга бўлмаганлар бирга ишлайдиган ҳамкасбларининг автомобилида бирга ишга бориб келиши мумкинми?

- Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 13 апрелдаги 18-сон йиғилиш баёнининг 11-банди “г” кичик бандига асосан:

- ходимларнинг шахсий автотранспорт воситаларидан фақат ишга бориш ва қайтиш вақтида фойдаланиши белгиланган;

- бир муассасада фаолият олиб борувчи ходимлар ишга боришда ва қайтишда хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларида бир йўналишда биргаликда бирга қатновга рухсат берилган.

- Қурилиш ташкилотидаги ишчиларни ишга олиб боришда қандай рухсатнома керак бўлади?

- Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 18 апрелдаги 19-сон йиғилиш баёнининг 5-бандига асосан:

- қурилиш ташкилотлари ишчиларини автотранспорт воситасида объектга олиб келиш учун (шу жумладан бошқа вилоят ҳудудидан) автотранспорт воситаси русуми, келиш вақти, йўналишлари ва ишчиларнинг исми ва фамилиялари кўрсатилган бир марталик рухсатнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тақдим этилади.

- Соат 07:00дан 10:00га ҳамда 17:00дан 20:00га қадар ҳаракатланишга рухсат берилгани муносабати билан шахсий автотранспорт воситасига эга бўлганлар ўз машиналарида иш жойига бориб келишлари мумкинми?

- Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сон йиғилиш баёнининг 24-банди талабларига кўра, 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00дан бошлаб фуқароларга иш жойига борибкелиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00дан 10:00га ҳамда 17:00дан 20:00га қадар вилоятлар марказлари, Нукус шаҳри ва Тошкент шаҳрида барча турдаги енгил автотранспорт воситасида, шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишига рухсат берилган.

Янгиликлар лентаси
0