“Тождор душман”дан юқори ўлим даражасининг янги сабаби аниқланди

© Sputnik / Татьяна Столярова / Медиабанкка ўтишНью-Йорк во время режима ЧС
Нью-Йорк во время режима ЧС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар фикрига кўра, D витамини етишмаслиги коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқорилиги сабабларидан бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Баъзи мамлакатларда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи юқоридиги организмда D витаминининг етишмаслиги билан боғлиқ. Бундай хулосага қиролича Елизавета касалхонаси жамғармаси ва Шарқий Англия университети олимлари келишди. Research Square журналида чоп этилди. РИА Новости хабарига асосан.

Врач Клинического медицинского центра подписывает пробирки с образцами биоматериалов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус аниқланди

Мутахассислар COVID-19 дан ўлимлар ҳолатлари статистикаси билан Европанинг 20 та давлатлар фуқароларида D витамин ўртача даражасини таққослашди.

Маълум бўлишича, бу кўрсаткичлар бир-бири билан боғлиқ бўлиб, фуқароларида бу витамин етишмовчилиги бўлган мамлакатларда ўлим ҳоллари кўпайган.

“Айниқса витаминининг паст даражаси Испания, Италия ва Швейцария аҳолиси орасида қайд этилган”, - дейилган тадқиқотда.

Бундан ташқари, D витамин етишмовчилиги айниқса қарияларда кузатилган.

Ҳозирги вақтда олимлар биологик фаол моддалар ёрдамида касалликнинг олдини олиш бўйича тавсиялар устида ишламоқдалар.

Янги коронавирус инфекцияси пандемияси деярли бутун дунё давлатларини қамраб олди. БССТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб  3 миллиондан ортиқ киши бу вирусга чалинган, 230 минг киши вафот этди.

Касалланганлар ва қурбонлар сони бўйича биринчи ўринда АҚШ қолмоқда. Шунингдек, ушбу рўйхатга Испания, Италия, Франция, Германия ва Буюк Британия кирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0