Қозоғистонда яна бир қишлоқни сув босди – видео

© Пресс-служба КЧС МВД РКПодтоплены два села в Туркестанской области
Подтоплены два села в Туркестанской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрталаб соат 8.00 да Туркистон вилоятининг Оргебас аҳоли пунктини сув босди, сал кам 1,5 минг киши эвакуация қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Бугун 3 май куни Қозоғистон Туркистон вилояти Мактаорол туманининг Оргебас қишлоғини сув босди. Қишлоқнинг барча аҳолиси эвакуация қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.  

Фердуоси аҳоли пункти томонидан соат бешда бу қишлоққа сув келишни бошлади.

Аҳоли пунктлар орасида масофа -  3 километр.

“Соат 8.00 да келган сув бутун Оргебас аҳоли пунктини босди (194 та уй). Аҳоли (1 451 киши) эвакуация қилинди. Жабрланганлар йўқ”, - дейилган “Отирар” маҳаллий нашр хабарида.

2 май куни, Туркистон вилоятининг бир нечта аҳоли яшаш пунктларининг сув босгани ҳақида маълум қилди.

Женис ва Жана Турмис аҳоли пунктларидан икки мингдан ортиқ, Фердуоси ва Нурли йўлдан 3 мингдан ортиқ киши эвакуция қилинди. Аҳоли Атакент қишлоғида 9 та эвакуация-қабул пунктларида жойлаштирилди.

Куни кеча, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг мамлакатлар чегараолди ҳудудларидаги оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилган.

Президентлар ҳукуматларга ишни мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича топшириқ бердилар.

Янгиликлар лентаси
0