Жанубий Корея ва КХДР чегарасида отишма юз берди

© Sputnik / Андрей Жаров / Медиабанкка ўтишГраница между Северной и Южной Кореями
Граница между Северной и Южной Кореями - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корея Республикаси Штаб бошлиқлари қўшма қўмитаси маълумотига кўра, КХДР ва Жанубий Корея чегарасида отишма  юз берди.

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. КХДР ва Жанубий Корея чегарасида отишма юз берди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги Корея Республикаси Штаб бошлиқлари қўшма кўмитасига асосан хабар қилди. РИА Новости.

Ким Ё Чжон, сестра лидера Северной Кореи Ким Чен Ын на церемонии возложения венков в мавзолее Хо Ши Мина в Ханое, Вьетнам - Sputnik Ўзбекистон
Ким Чен Ин синглиси КХДР раҳбари бўлишга тайёрланмоқда

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 07.41да юз берди.

"Демаркация чизиғи марказий қисмида жойлашган кузатув постига (Жанубий Корея - таҳр.) қарата бир неча бор ўқ узилди", - дейилган хабарда.

Жанубий Корея ҳарбийлари, кўрсатмаларга мувофиқ, Шимолий Корея томон иккита ўқ узиш билан жавоб қайтаришди.

Ҳеч қандай моддий зарар етказилмади, жароҳат олганлар йўқ.

Штаб бошлиқлари қўшма қўмитасида таъкидланишича, Жанубий Корея ҳарбий кучлари "Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий алоқа линияси орқали" воқеанинг сабабларини ўрганишмоқда ва бундай ҳодисаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўрилмоқда.

Корея ярим ороли расмий равишда уруш ҳолатида, чунки 1950-1953 йиллардаги Корея уруши тинчлик шартномасини эмас, балки сулҳ имзолаш билан якунланган. Демилитаризация қилинган зона 38-параллел бўйлаб ўтиб, Корея ярим оролини тенг икки қисмга ажратади.

Янгиликлар лентаси
0