https://sputniknews.uz/20200502/Mirziev-tonda-olib-borilatgan-tiklash-ishlarini-shakhsan-kuzatmoda-14045912.html
Мирзиёев тўғонда олиб борилаётган тиклаш ишларини шахсан кузатмоқда
Мирзиёев тўғонда олиб борилаётган тиклаш ишларини шахсан кузатмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича... 02.05.2020, Sputnik Ўзбекистон
2020-05-02T18:26+0500
2020-05-02T18:26+0500
2020-05-02T18:26+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1404/55/14045593_0:130:1280:853_1920x0_80_0_0_235adaa90a9a87c2c0218c82ae564f76.jpg
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2020
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1404/55/14045593_0:48:1280:853_1920x0_80_0_0_6fbaa782811e3eae3c7046481eeb0367.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Мирзиёев тўғонда олиб борилаётган тиклаш ишларини шахсан кузатмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди.
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда вазият сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди.
Давлат раҳбари топшириғи билан Ҳукумат комиссияси тузилиб, бу борадаги ишларга барча куч ва воситалар сафарбар этилди. Сув босган маҳаллалар аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди, бошпана ва озиқ-овқат билан таъминланди.
Юзага келган талафотларни бартараф этиш ишлари бугун ҳам давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлар ўзаро мувофиқ ҳаракат қилиб, турмуш шароитларини тиклаш чораларини кўрмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу ерда тиклаш ишлари куну тун ташкил қилинган, юзлаб қурилиш ва бошқа махсус техникалар тинимсиз ишламоқда. Сув иншоотларига ихтисослашган юқори малакали муҳандислар, бошқа туташ соҳа ва тармоқлар ишчи ва экспертлари жалб этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда, дамбани мустаҳкамлаш бўйича қатор кўрсатмалар берди.