Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишВесенние встречи МВФ и ВБ
Весенние встречи МВФ и ВБ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19 оқибатларини юмшатиш учун 200 миллион доллар ажратди. Ушбу маблағ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш учун йўналтирилади.

ТОШКЕНТ, 1 май - Sputnik. Жаҳон банкининг маблағлари солиқ тушумларининг сезиларли даражада пасайиши ва COVID-19 таъсирига қарши чоралар учун харажатларнинг кутилмаган даражада кўпайиши шароитида давлат бюджетини тўлдиради, дея хабар беради молия институти сайти.

Жаҳон банкининг Ижрочи директорлар кенгаши бугун пандемия жиддий зарар етказган соғлиқни сақлаш, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларни қўшимча молиялаштириш учун 200 миллион доллар ажратишни маъқуллади.

Бунинг оқибатларини юмшатиш учун Ўзбекистон ҳукумати соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча рағбатлантирувчи инқирозга қарши чоралар мажмуини эълон қилди.

"Ушбу операция доирасида Жаҳон банки томонидан тақдим этилаётган қўшимча молиялаш, вируснинг тарқалишини камайтириш, одамларнинг азобланишини енгиллаштириш ва Ўзбекистондаги инқирознинг иқтисодий оқибатларини минималлаштиришга қаратилган ҳукуматнинг инқирозга қарши чораларини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради", - деди Хидеки Мори, Банкнинг Ўзбекистондаги минтақавий менежери.

Ушбу молиялаштириш Жаҳон банки томонидан 2020 йил апрел ойида тасдиқланган COVID-19 инқирозининг оқибатларини тезда бартараф этиш доирасида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш учун 95 миллион долларлик ёрдам пакетини тўлдиради.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрел куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий ҳимоя институтлари ва муассасалари ва бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 1,2 миллиард доллар миқдорида маблағларни оператив ажратиш масаласи фаол ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жаҳон банкининг вице-президенти Сирил Мюллер видеоконференцияда форматида пандемиянинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсирини юмшатиш учун банк томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларни муҳокама қилдилар.

Янгиликлар лентаси
0