Карантиндан озод бўлган Тошкент - видео

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 30 апрелдан бошлаб айрим ҳудудларда босқичма-босқич чекловларни олиб ташалашга қарор қилди.

Тошкент шаҳрида керак бўлганда шахсий транспортда эрталаб соат 7:00 - 10:00 ва кечқурун соат 17:00 - 20:00 оралиғида ҳаракатланишга рухсат берилди. Автомобилдан ишга, озиқ-овқат дўконига ёки аптекага бориш учун фойдаланиш мумкин. 

Ундан ташқари ўзаро масофа сақлаган ҳолда ҳамда ҳимоя ниқоблари тақиб сайр қилишга ҳам рухсат берилган. 

30 апрел куни эрталаб машиналар унча кўп бўлмаса-да, кун кечга келиб уларнинг сони анча кўпайди. Айрим чорраҳаларда ҳатто олдингидек "пробка"лар пайдо бўла бошлади. Одамлар ҳам кўчага чиқа боршлашди. Карантиндан "озод" бўлаётган Тошкент ҳақида видеолавҳамизни томоша қилинг. 

Янгиликлар лентаси
0