Биронта хонадон, биронта одам эътиборсиз қолмайди - Шавкат Мирзиёев

© Пресс служба президентаШавкат Мирзиёев встретился с пострадавшими при наводнении жителями Сирдарьи
Шавкат Мирзиёев встретился с пострадавшими при наводнении жителями Сирдарьи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Сардоба сув омбори тўғони очилган жойга бориб, уни кўздан кечирди, мутахассислар билан муҳокама қилган ҳолда сув оқимини тўхтатиш учун зарур куч ва воситалар жалб қилинди.

ТОШКЕНТ, 1 май - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюриб сув тошқини туфайли эвакуация қилинган оилалар билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Учрашув чоғида президент офатдан жабрланган ҳар бир инсон алоҳида эътиборга олиниши, ҳамма уй-жой ва озиқ-овқат билан таъминланишини таъкидлади.

– Бу ҳеч ким кутмаган синов. Биринчи ҳаракатимиз одамларни эҳтиёт жойларга кўчириш бўлди. Энг катта масала – ўлим бўлмаслиги. Оқсоқоллар, маҳалла раислари ва нозирларидан илтимос қиламан: одамларни йиғиб, уйларга, палаткаларга жойлаштириб, озиқ-овқат билан таъминлаб, маҳаллама-маҳалла саранжом қилиб олишимиз керак. Бунинг учун ҳамма куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбар кетмайди. Сабр қилиб, оғирликни елкамизга олиб, чидашимиз керак. Биронта хонадон, биронта одам эътиборсиз қолмайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бугун эрта тонгда "Сардоба" сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, бир неча аҳоли пунктлари, коммуникация тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги майдонларига зарар етказган эди.

Табиий офат ҳақида маълум бўлганидан сўнг, президент зудлик билан воқеа жойига етиб келди. Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ва уларга ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилди.

Угроза наводнения в Сирдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
“Сардоба”дан сув чиқиш тўхтади, аҳоли хавфсиз жойга кўчирилди - ФВВ

Тезкор чора-тадбирларга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар, қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа хизматлар мутахассислари сафарбар этилди. Сув омбори яқинидаги маҳаллалар аҳолиси Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар ва Миллий гвардия шахсий таркиби ва махсус техникалари аҳолини эвакуация қилиш ва тегишли хўжалик объектларини жиҳозлаш учун ва эвакуацияга кўмаклашиш ҳамда тартибни сақлаш ишларига жалб этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғони очилган жойга бориб, уни кўздан кечирди. Ҳукумат комиссияси ва мутахассислар билан муҳокама қилган ҳолда сув оқимини тўхтатиш учун зарур куч ва воситалар жалб қилинди.

Ҳозирда тўғондан сув чиқиши тўхтаган. Тошган сув оқими Оқолтин туманидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган. Президент вазиятни шахсий назорат остига олган. 

 

Янгиликлар лентаси
0