Ўзбек армияси танклари қандай "тюнинг" қилинди - эксперт

Oбуна бўлиш
Ўзбек армиясининг Т-64 танкларининг янги двигател, янги алоқа ва ҳимоя воситалари билан жиҳозланиши уларни қанчалар кучайтиргани ҳақида россиялик эксперт Александр Хроленко нима деди.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон қуролли кучлари импорт қилинган ҳарбий маҳсулотлар ҳисобига жиҳозланган, бугунги кунда кўп нарса ўзгармоқда.

Ўзбекистон Республикасининг кучайиб бораётган ҳарбий-саноат комплекси ва қуролларни такомиллаштириш бўйича миллий лойиҳалари мамлакат мудофааси ривожланишининг муҳим таркибий қисмидир. Россия Ўзбекистон Республикаси армиясини янгилашда ишончли ҳамкордир.

В Узбекистане прошел второй по счету Танковый биатлон. Территория на котором проводилась битва титанов полностью соответствует международным стандартам, сообщили организаторы - Sputnik Ўзбекистон
“Чирчиқ” полигонида қудратли техникалар беллашуви якунланди

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон қуролли кучлари импорт маҳсулотлари орқали ҳарбий маҳсулотлар билан жиҳозланган бўлиб, бугунги кунда кўп нарса ўзгармоқда. Давлат мудофаа саноати таркибига кирувчи корхоналар 2020 йилда ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режа бўйича икки баравар оширади. 2020-2025 йилларда республиканинг мудофаа-саноат комплексини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмоқда.

Танклар "тюнинги"

Янги техника сотиб олиш билан бир қаторда, "кучли фахрийларни" таъмирлаш ташкил этилди. Қуруқликдаги қўшинларида 1987 йилгача Харьковь шаҳрида ишлаб чиқарилган Т-64Б1 асосий танклари такомиллаштириш ишлари муваффақиятли ўтказилди. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистоннинг Совет даври меросида (Термиз яқинидаги сақлаш базасида) икки мингдан ортиқ танклар бўлган. Бугунги кунда ҳизматда 420 та транспорт воситаси, уларнинг аксарияти мотор ресурсларини ишлаб бўлган, аммо зарба бериш қобилиятини йўқотмаган. Шу сабабли, икки йил ичида аксарият Т-64Б1 жанговар танкларининг қувват қисмини тўлиқ реконструкцияси амалга оширилди. 700 от кучига эга эски 5ДТФ двигатели (Харьковда ишлаб чиқарилган) оғир иш шароитида янада ишончли ва қуввати 140 откучига кўпроқ бўлган В-84 (рус Т-72Б танкидан) дизель двигателига алмаштирилди. Т-64 нафақат кучайтирилган замонавий двигателга, балки рақамли радиостанцияга, танк минорасининг "Контакт" динамик ҳимояси ва кумулятив ўқларга қарши экранларга ҳам эга бўлди.

Узбекские болельщики на трибунах по итогам финала Танкового биатлона - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон танкчилари “Танк биатлони” финал баҳсида ғалаба қозонди

Такомиллаштирилган Т-64лар ўтган йилнинг баҳорида - Чирчиқда "Танк биатлонида" "иккинчи нафасини" ва ўз имкониятларини намойиш этди. Янгиланган Т-64лар Т-72 танклари билан бир қаторда тўсиқларни (дарё кечиклари, қўрғон, нишоб, эскарп, танкга қарши зовур, миналашган майдон) муваффақиятли кечиб ўтди, экипажлар замбарак ва пулемётдан нишонларга аниқ ўқ узди.

Шунингдек, республика Мудофаа вазирлиги ҳизматдаги БТР-70ни (янги дизел двигател ва узатма қутиси, қўшимча зирҳ, кумулятив панжара ўрнатиш), БМ-21 "Град" (бирданига бир нечта реактив ракета отиш тизимининг шассисини алмаштириш) ва бошқа ҳарбий техникаларни ҳам модернизация қилди. Бироқ, танклар ҳақида гапирайлик.

Дизел классикаси

Чанг ва ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли эскиришга моил, қиммат мойларни талаб қилувчи Харьковнинг 700 от кучига эга 5ДТФ двигателлари ўрнига, ўзбек Т-64лари Уралнинг 840 от кучига эга В-84МС двигатели билан бирга бутунича мотор-трансмиссион қисмига эга бўлди. Бу V-шаклидаги 12 цилиндрли классик дизел двигатели бўлиб, ўзига ҳос совутиш тизими ва икки босқичли ҳавони тозалаш тизимига эга. Ва шу билан Т-64 динамикаси сезиларли даражада ошди. Қудратли двигатель қўшимча ҳимоя ўрнатилгани ҳисобига ошган вазнни керагидан ортиқ қоплади. Янгилашнинг бошқа элементлари "фахрийга" замонавийроқ танклар билан бир қаторда туриш имкониятини беради ва яна узоқ вақт давомида Ўзбекистон қуруқлик қўшинлари ҳизматида қолишга имкон беради. Модернизация қуруқликдаги кучларнинг бутун танк сафи хизматини бир ҳил қолибга тушуриш имконини берди.

На полигоне в Чирчике прошли соревнования по танковому биатлону - Sputnik Ўзбекистон
Қудратли танклар беллашуви - энг қизиқарли лавҳалар

Ўзбекистонлик мутахассисларнинг танлови бежиз эмас. Россияда ишлаб чиқарилган дунёга машҳур Т-72 танкларида V-шаклидаги 12 силиндрли ёнилғини кўп ҳилида ишлайдиган тўрт поғонали суюқ совутиладиган дизел двигателларнинг турли хил моделлари ўрнатилди: В-46 (қуввати 780 от кучи), В-46-6, В-84 ва Б-84-1 (қуввати 840 от кучи, Т-72Б танкида). Дизел двигателнинг қуввати, тежамкорлиги ва ташқи ва ички ёнилғи бакларининг ҳажми (1600 литр ёнилғи) юқори масофани - шосседа 700 кмгача ва нотекис ерларда 320-650 км масофани босиб ўтиш имконини берди. Шосседа соатига 50 км/сгача ва нотекис ерларда 45 км/с гача тезликда. Кучли, тезкор ва ишончли жанговар машина.

Бошқа томондан, аутентик (Украина) Т-64 двигателларининг инжиқлиги танкчиларга анчадан бери маълум. Янги техникани ўзлаштириш босқичларида қўшинларда 5ТДФ оппозит двигателларининг оммавий ишдан чиқиши ҳолатлари бўлган. Қисман ҳайдовчи-механикларнинг ишлаш қоидаларини яхши билмаслиги таъсир қилган. Харьков маҳсулотининг асосий муаммолари - ҳаддан ташқари қизиб кетиши ва чанг туфайли эскиришидир. Уч компонентли қўшимчалар билан бирга совутиш суюқлигини қўйиш ҳам анча мушкул бўлган (ёзда оддий сув қуйилган, аммо махсус сульфофилтр орқали). Чанг эскириши муқаррар равишда форсунка қистирмаларининг куйишига олиб келган, бу двигател учун ҳалокатли эмас, аммо танк қўшинларида тартибга зарар етказади.

Янги уфқлар

Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Январ ойида Тошкентда бўлиб ўтган ҳарбий техника кўргазмасида такомиллаштирилган Т-72Б танки намойиш этилди. Минорасининг динамик ҳимояси (экспортга мўлжалланган Т-90С аналоги) экипажни кумулятив снарядлардан, танкга қарши бошқарилувчи ракеталар жанговар қисми ва реактив гранаталардан ва подкалибер ўқлардан ҳимоя қилади. Танкнинг қуйруқ томони кумулятив ўқларга қарши экранлар билан химояланди. Машина рус Т-90С, Т-90А танкларининг ўрмалама ленталари ва бошқа кўплаб жиҳатларига эга бўлди.

Биринчи маротаба Мудофаа вазирлиги миқёсида “Танк биатлони” мусобақаси ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Титанлар жангги: Чирчиқда "Танк биатлони" бўлиб ўтди

Модернизация бу "эски кийимларни алмаштириш" эмас, балки келажакка технологик қадам эканлигини тушуниш муҳимдир. Масалан, замонавий динамик ҳимоя тизимлари ва қўшимча кўп қатламли зирҳ танкни ва душманнинг ракета ва кумулятив ўқларига деярли дахлсиз қилади. Мукаммаллаштирилган тепловизион камералар (нишонга олувчилар) кўриш қобилияти пас шароитда (тунда, туман ёки тутун ичида) ҳаракат қилиш қобилиятини таъминлайди. Янги алоқа ва навигация тизимлари худудда йўл топиш, операцион ҳудудда кўпроқ маълумот олиш ва кўришга имкон беради. Автоматика экипажнинг жанговар ишини енгиллаштиради. Двигател қувватининг ошиши машинанинг тезлиги ва маневр қобилиятида акс этади.

Янги ўқ-дорилар замбаракдан отиш масофасини ошириш имконини беради. Такомиллаштириш лойиҳаси танкнинг ҳизмат муддатини 15-20 йилга узайтириши мумкин, ва таннархи бўйича эса янги машиналарни сотиб олиш учун зарур бўлган маблағнинг қарийб 30% ни ташкил этади. Шу сабабли, танкларни такомиллаштиришнинг турли хил вариантлари аллақачон Озарбайжон, Қозоғистон, Польша, Румыния, Чехия, Словакия, Хорватия, Ҳиндистон, Ироқ, Исроил ва бошқа мамлакатларда амалда йўлга қўйилган. Эҳтимол, Т-64 ва Т-72 русумидаги танкларни такомиллаштириш дастури вақт ўтиши билан энг муваффақиятли бўлиши мумкин. Армиянинг кучи ҳукумат сиёсатидадир.

Замонавий қуролларни мунтазам равишда сотиб олиш билан бир қаторда, ҳарбий ва махсус техникаларни такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Дунёнинг 20 та етакчи мамлакати билан ҳарбий-техник ҳамкорлик йўлга қўйилган, олтита ҳукуматлараро комиссия фаолият юритмоқда, ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик тўғрисида ўндан ортиқ битимлар имзоланган. Россия - Ўзбекистоннинг энг ишончли ҳамкорларидан биридир.

Янгиликлар лентаси
0