ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин президент Владимир Путинга коронавирус юқтириб олганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Мишустин коронавирус билан касаллангани боис ўзини яккалаш режимига риоя қилишини маълум қилган.
Шунингдек, у Вазирлар маҳкамаси фаол равишда ишлашда давом этиши ва у алоқада бўлишини таъкидлаган.
Владимир Путин Мишустин коронавирус билан касаллангани сабаб бош вазир биринчи ўринбосари Андрей Белоусовни унинг вазифасини вақтинча ижро этувчи сифатида тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан боғлиқ 106 498 та ҳолат қайд этилган. Беморлардан 11 619 нафари тузалиб кетган, 1073 киши эса вафот этган.