Москвада полиция мигрант ҳайдовчи бошқарувида бўлган таксига ўқ узди

© Sputnik / Владимир Баранов / Медиабанкка ўтишРабота сотрудников ГИБДД в Москве
Работа сотрудников ГИБДД в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада марказий осиёлик такси ҳайдовчиси карантин қоидаларини бузиб, полициядан қочиб кетмоқчи бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Москвада полиция билан пойга уюштирган такси ҳайдовчиси қўлга олинди, деб хабар қилмоқда шаҳар полицияси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, полиция ходимлари ичида бир нафар йўловчи бўлган Hyundai Solaris русумли такси автомобилини тўхтатишган, лекин ҳайдовчи уларнинг талабига бўй сунмай қочиб кетишга уринган. 

Полиция такси ортидан қувишга ва охир оқибат автомобил ғилдирагига ўқ узишга мажбур бўлган. Қочиш жараёнида такси ҳайдовчиси йўл-ҳаракати  қоидаларини бузиб бошқа ҳайдовчиларни хавф остига қўйган. 

Айни дамда такси ҳайдовчисига нисбатан қонунбузарлик тўғрисида бир неча протоколлар тузилган, шунингдек унинг ўзи ва йўловчи Москвада жорий этилган ўз-ўзини яккалаш тартибини бузишда ҳам айбланишмоқда. Ҳайдовчи 5 суткага ҳибсга олинган автомобил жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Янгиликлар лентаси
0