ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. Коронавирус пандемияси туфайли Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида 500га яқин маҳбус қамоқдан чиқарилди, деб хабар қилмоқда RT.
Телеканал томонидан эълон қилинган видеолавҳада маҳбусларга уларнинг ҳужжатлари ва шахсий буюмлари топширилиб уйларига жавоб берилмоқда.
"Коронавирус эпидемияси туфайли ҳукумат 500га яқин маҳбусларни қамоқдан озод қилди. Ундан ташқари биз дезинфекция чоралари, ижтимоий масофа сақлаш ва оммавий тадбирларни бекор қилиш каби чораларни кўраяпмиз. Ҳукуматининг мамлакат бўйича жами 12 299 нафар маҳбусларга жавоб бериш режалаштирилган", - деди Ҳирой қамоқхонаси бошлиғи Майванд Самади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги хабарларга кўра Афғонистонда 2 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланган. Улардан 250 нафари тузалиб кетган 60 нафари вафот этган.