Тест-драйв Ямало-Ненец автоном округидаги Шарқий-Мессояхск конида ўтказилди. Ҳайдовчисиз транспортлар 2,5 минг километр масофани муваффақиятли енгиб ўтдилар. Улар алоқа воситалари орқали ахборот узатиб турган.
Юк машиналари ҳаракатини конда жиҳозланган бошқарув маркази мутахассислари томонидан назорат қилинган.
"Бугунги кунда саноат корхоналарининг ҳайдовчисиз ташувларга бўлган қизиқишлари ортиб бормоқда, секин-аста қонунчилик базаси шаклланмоқда, бу ўлароқ олдимизда янги имкониятлар очилмоқда", — деб айтди "Камаз" ПАО бош директорининг ривожлантириш бўйича ўринбосари Ирек Гумеров.
Ҳайдовчисиз юк машиналарининг асосий хусусияти, айниқса, паст ҳароратда - узлуксиз иш фаолиятидир. Ишлаб-чиқарувчилар сўзларига қараганда, бундай КамАЗлар ҳайдовчилар томонидан бошқариладиган машиналарга қараганда 50 фоизга хавфсиздир.